Линклар

logo-print

Мутахассислар: Ўзбекистоннинг табиий офатларга тайёрлиги бир фоиз


Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган табиий офатларга қарши чора кўриш тайёргарлиги бир фоизни ташкил қилади, деган хулосага келди БМТ мутахассислари. Қиёслаш учун, қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил қилади.

Бу ҳақда хорижлик экспертлар БМТ Тараққиёт дастурининг иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган халқаро лойиҳани бажариш бўйича Тошкентда ўтказаётган семинарда маълум қилди.

Ўзгидромет мутахассисларига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, глобал иқлим тез суръатда илиб бораётгани биринчи навбатда Марказий Осиё минтақасидаги сув ресурслари тақчиллиги ҳамда ер деградациясида кузатилмоқда.

Ўзбекистонлик мутахассислар фикрича, ҳаво харорати кўтарилиши ва намликнинг юқори бўлиши аҳоли орасида юрак қон-томир ва юқумли касалликлар тарқалиши эҳтимолини кучайтиради.

Айни пайтда экспертлар иқлим исиши қишлоқ хўжалиги учун фойдали бўлишини ҳам таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG