Линклар

logo-print

Берлинда Греция ва Германия раҳбарлари учрашади


Франция Президенти Н. Саркози, Греция Бош вазири Г. Папандреу ва Германия Канцлери А. Меркел.

Франция Президенти Н. Саркози, Греция Бош вазири Г. Папандреу ва Германия Канцлери А. Меркел.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу Берлинда Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Музокара чоғида еврозонада авж олган молиявий бўҳроннинг муҳокама этилиши режаланган.

Меркел билан учрашишдан олдин Германия Саноат федерацияси йиғилишида иштирок этган Папандреу ўз мамлакати “катта имкониятлар”га эгалигини таъкидлаб, немис тадбиркорларини Грецияга сармоя киритишга чақирди.

29 сентябр куни Германия парламенти еврозонада бўҳронни бартараф қилиш учун тузилган махсус жамғармага қўшимча маблағ ажратиш масаласини муҳокама қилади.

Душанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Европадаги давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрон “дунёни ташвишга солаётгани”ни айтиб, еврозонага аъзо давлат раҳбарларини бўҳронини иложи борича тезроқ бартараф қилиш учун бир ёқадан бош чиқариб ишлашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG