Линклар

logo-print

Толиблар: Ҳаққоний тармоғи Покистон билан алоқада эмас


Жалолиддин Ҳаққоний, Исломобод, 2001 йил октябр.

Жалолиддин Ҳаққоний, Исломобод, 2001 йил октябр.

Толиблар, Толибон ҳаракати ва унинг иттифоқчилари Покистон ҳукумати билан алоқада эканига оид иддаоларни рад қилди.

Толиблар эълон қилган баёнотда Покистонда Толибон ҳаракатига тегишли базалар йўқ экани билдирилган.

Афғонистон Исломий Амирлигининг (таҳр.: Толибон ўзини шундай деб атайди) инглиз тилидаги баёноти Voice of Jihad сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда толибларнинг яқин иттифоқчиси бўлган Ҳаққоний тармоғи Покистон разведка хизматига алоқадор экани ҳақидаги АҚШнинг айбловини инкор қилган.

Баёнотда Ҳаққоний асосчиси бўлган Жалолиддин Ҳаққоний Толибон ҳаракати раҳбарларидан бири эканини билдирилган.

АҚШ ҳарбий штаблар бошлиқлари қўшма кенгаши раиси Адмирал Майк Маллен яқинда Покистон резведка хизматини Ҳаққоний тармоғини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.

Қўшма Штатлар Ҳаққоний тармоғи аъзоларини Кобулдаги АҚШ элчихонасига қарши ҳужумни амалга оширганликда айбламоқда.

13 сентябр кунги ҳужум оқибатида 14 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG