Линклар

logo-print

Афғонистонда 16 киши портлаш қурбони бўлди


Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 16 киши нобуд бўлди, бир неча одам яраланди.

Нобуд бўлганларнинг 11 нафари болалар экани айтилмоқда.

Афғонистон расмийларига кўра, портлаш Шинданд туманида одамлар билан тўла автобус тўйдан қайтиб кетаётган пайтда рўй берган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG