Линклар

Қозоғистонда террорчиликда айбланган шахслар устидан суд бошланди


Қозоғистоннинг Актобе вилоят судида терроризмга алоқадорликда гумон қилинган тўрт шахс устидан маҳкама жараёни бошланди.

Суднинг матбуот котиби Гулнур Симанова айтганига асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, судланувчилар терроризм, қотиллик ва ноқонуний равишда қуролга эга бўлганликда айбланмоқда.

Судланаётган шахслар исмини айтишдан бош тортган Симанова улар ўтган ёз фаслида Темир туманида икки нафар полиция ходимининг ўлдирилиши ҳамда хавфсизлик кучлари билан рўй берган отишмага алоқадорликда гумон қилинаётганини қўшимча қилди.

Бир нафар хавфсизлик ходими нобуд бўлган ва бир нечтаси яраланган ўша тўқнашувда террорчиликда гумон қилинган тўққиз шахс ўлдирилган. Қозоғистон ғарбида содир бўлган ушбу воқеалар бўйича 30 киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG