Линклар

Германия Грецияга ёрдам беришни ваъда қилди


Греция Бош вазири Г.Папандреу (ў) ва Германия Канцлери А.Меркел, Берлин, 2011 йил 27 сентябр.

Греция Бош вазири Г.Папандреу (ў) ва Германия Канцлери А.Меркел, Берлин, 2011 йил 27 сентябр.

Германия Канцлери Ангела Меркел Греция инвесторлар ишончини қозониши учун Германия қўлдан келганича ёрдам беришини маълум қилди.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу ҳам иштирок этган Германия Саноат федерацияси йиғилишида сўзлаган Меркел Афина расмийлари амалга ошираётган структуравий ислоҳотларни жуда ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Анжуманида сўзлаган Папандреу ўз мамлакати “катта имкониятлар”га эгалигини таъкидлаб, немис тадбиркорларини Грецияга сармоя ётқизишга чақирди.

Сешанба куни кечқурун Меркел Папандреу билан музокара олиб боради.

Германия парламенти 29 сентябр куни евро зонасида бўҳронларни бартараф қилиш учун тузилган махсус жамғармага қўшимча маблағ ажратиш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG