Линклар

Исроил ҳукумати Қуддусда янги уйлар қуришни маъқуллади


Қуддус шаҳрининг шарқий қисмидаги мавзелардан бири, 2011 йил май.

Қуддус шаҳрининг шарқий қисмидаги мавзелардан бири, 2011 йил май.

Исроил ҳукумати Қуддус шаҳрининг шарқий қисмида 1,100та янги уй қуриш режасини тасдиқлади.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Исроилнинг янги уйлар қуриш режаси Фаластинликлар билан олиб борилаётган тинчлик музокараларига путур етказиши боис ундан воз кечиш кераклигини урғулади.

БМТ Исроилнинг режасини танқид қилди. Фаластин бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган БМТ Бош котиби ўринбосари Линн Паскоу Исроил ҳукуматининг қарори “алоҳида хавотир” уйғотаётганини таъкидлади.

Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида янги уйлар қуриш режасини кескин қоралаган Фаластин буни тинчлик музокараларини рад этиш, дея бахолади.
XS
SM
MD
LG