Линклар

БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида нутқ сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистондан келаётган наркотиклар оқимини Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига қаратилган “оғу тажовузи” деб таърифлади.

Ўз маърузасида Лавров Афғонистондаги Тинчликни сақловчи халқаро кучларни Афғонистондан Марказий Осиё орқали Россияга олиб кирилаётган наркотиклар оқимига қарши самарали кураш олиб боришга чақирди.

БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботига кўра, Россияда йилига 70 тонна гиёҳванд моддалари истеъмол қилинади.
XS
SM
MD
LG