Линклар

logo-print
“Евро” пул бирлиги ҳудудидаги етакчилар қарзлар билан боғлиқ муаммони ечишга жиддий бел боғлаганликларини намойиш этишлари ортидан Жаҳон фонд биржаларида ўсиш қайд этилди.

Япония, Франция, Германия, Британия ва АҚШ фонд бозорларидаги кўрсаткичлар сешанба куни юксала бошлади.

Шунингдек, евро пул бирлигининг АҚШ долларига нисбатан курси ҳам кўтарилди.

Сешанба куни Германия Канцлери Ангела Меркел Греция инвесторлар ишончини қозониши учун Германия қўлидан келганича ёрдам беришини маълум қилди.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу ҳам иштирок этган Германия Саноат федерацияси йиғилишида сўзлаган Меркел Афина расмийлари амалга ошираётган структуравий ислоҳотларни жуда ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG