Линклар

logo-print
Покистон ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Хар ўз мамлакати қўшни Афғонистонда тинчлик-осойишталикни таъминлашда Афғонистон ва АҚШ ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиш аҳдида собит эканини қайд этди.

Раббоний хонимнинг БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида берган бу баёноти Покистон ҳукуматининг жанггари гуруҳларга алоқадорлиги ҳақидаги АҚШ расмийлари айбловлари ортидан янгради.

АҚШ расмийлари Покистон жосуслик хизматларини Афғонистондаги Ҳаққоний жанггари гуруҳи билан алоқадорликда айблаб чиққан.

АҚШнинг ишонишича, ўтган ҳафта Кобул марказидаги НАТО ва АҚШ элчихонаси биноларига уюштирилган бир кеча-кундузлик ҳужумлар ортида айнан Ҳаққоний жанггари гуруҳлари турган.

Покистон томони бу иддаоларни рад қилган.

Ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Хар Покистон ҳукумати Кобулдаги ҳужумларни қоралаши ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши астойдил курашишини таъкидлади.

Сўнгги йилларда Покистонга нисбатан ишончи пасайган Вашингтон ҳатто Исломободга берадиган ёрдамларини тўхтатиш билан ҳам таҳдид қилганди.
XS
SM
MD
LG