Линклар

logo-print
Бугун Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми иш бошлайди.

Форум Америка-Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилиб, унда Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг иштирок этиши кутилмоқда.

АҚШдаги "Ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари халқаро форуми" деб аталувчи ташкилот Вашингтондаги Ўзбекистон-Америка бизнес форуми жойида пикет ўтказишларини билдирди.

Пикет "Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати ва инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилиши бас қилинсин!" деган шиор остида ўтади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳар йили Ўзбекистон мактабларидан икки миллионга яқин бола пахта далаларига сафарбар қилиниб, пахта теришга мажбурланади.

Ўзбек расмийлари пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишини рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG