Линклар

logo-print
Россия Бош вазири Владимир Путин лавозимидан истеъфо берган Алексей Кудрин ўрнига Антон Силуановни молия вазири этиб тайинлади.

Силуанов шу пайтгача молия вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Путин, шунингдек, Игор Шуваловни молия масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлади.

11 йил давомида Россия молия сиёсатига раҳбарлик қилган Алексей Кудрин душанба куни истеъфо берди.

Бундан олдин Россия президенти Дмитрий Медведев Бош вазир ўринбосари Алексей Кудринга истеъфога чиқиш ҳақида кунни охиригача ўйлаб кўриш учун муҳлат берган эди.

Ўтган ҳафта Вашингтонда Дмитрий Медведев билан айрим масалаларда келишмай қолгани боис Кудрин ҳукуматни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган ва бу президент Медведевга ёқмаган.
XS
SM
MD
LG