Линклар

Федерал қидирув бюроси маълумотига кўра, 40 йил аввал Ню Жерсидаги қамоқхонадан қочган америкалик Жорж Райт 26 сентябр куни Португалияда қўлга олинди.

Лиссабон яқинида Португалия ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўлга олган 68 ёшли Жорж Райтнинг АҚШга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Жорж Райт 1962 йилда бензин қуйиш шоҳобчасининг хўжайинини ўлдирганликда айбланиб қамалган ва 1970 йил Ню Жерси қамоқхонасидан қочгач, “Қора озодлик армияси” номли қуролли гуруҳга қўшилган.

1972 йил Райт тўрт шериги билан биргаликда руҳоний кийимини кийиб, Америка самолётини олиб қочган эди. Ўша пайтда Райтнинг тўрт шериги Францияда ушланиб, судланган, унинг ўзи эса қочиб юрган эди.
XS
SM
MD
LG