Линклар

logo-print

27 сентябр куни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги кийим-кечак бозорида ёнғин чиқди. Бу хабарни маҳаллий суғурта идораси тасдиқлади.

27 сентябр куни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги кийим-кечак бозорида ёнғин чиқди.

Бу ҳақда маълум қилган Қизилтепадаги суғурта идоралариси ходими бозорнинг қисман ёнганлигини таъкидлади.

Манбага кўра, айни пайтда бозор ўраб олиниб, ҳеч ким ичкарига қўйилмаяпти.

Қизилтепа туман Ички ишлар бўлими бозордаги ёнғин бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бораяпти.

Айтилишича, қасддан ўт қўйилган ва компьютер кабелидан ўт чиқиб кетган деган иккита версия кўрилмоқда.

Қизилтепа кийим бозори Бухоро, Навоий ва Туркманистоннинг Чоржўй туманлари аҳолиси савдо қиладиган улгуржи ва чакана бозор ҳисобланади.

Бир йил аввал Самарқанд марказидаги “Буюк ипак йўли” кийим-кечак бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида 200 га яқин савдогарнинг ҳар бири 10 миллиондан 100 миллион сўмгача зарар кўрган эди.

Ундан аввал Тошкентдаги Паркент қурилиш материаллари бозори, Олой бозорининг кийим-кечак қисмида рўй берган ёнғин ҳам савдогарларга катта зиён келтирган эди.
XS
SM
MD
LG