Линклар


Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Қўрғошин” фильми Остонада ўтказилган “Евроосиё” халқаро кинофестивалида махсус совринга сазовор бўлди.

Осиё кино санъатини ривожлантириш NETPAK ташкилотининг ҳакамлар ҳайъати ўзининг анъанавий махсус мукофотини Зулфиқор Мусоқовга топширди.

“Қўрғошин” фильми сентябр ойи бошида Россияда ўтказилган “Киношок-2011” халқаро кинофестивалида энг яхши сценарий номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди.

Ўзбек кино танқидчилари бу фильмининг ушбу фестивалда нуфузли ўринлардан бирини эгаллашига шубҳа билдирган эдилар.

“Қўрғошин” фильмида ўтган асрнинг 50- йилларида КГБда ишлаган Умар исмли ўзбекнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ўз юртдошларини қатоғон қилинишига кўмаклашиб келган Умар Сталин ўлимидан сўнг ўзини отади.
XS
SM
MD
LG