Линклар

logo-print

Қизилтепа кийим бозорида ëнғин чиқди


Ўтган йили олой бозори кийим кечак қисмида ҳам ёнғин чиққан эди.

Ўтган йили олой бозори кийим кечак қисмида ҳам ёнғин чиққан эди.

27 сентябр куни Навоийнинг Қизилтепа туман кийим-кечак бозорида ёнғин чиқди.


Бу ҳақда маълум қилган Қизилтепадаги суғурта идораларидан бирининг ходими бозорнинг қисман ёнганлигини тасдиқлади.

- Кеча ëниб бўлди. Шу кеча бўлганда. Ҳаммаси ëнмаган фақат беш- олти расталар ëнган.

Манбага кўра, айни пайтда бозор ўраб олиниб, ҳеч ким ичкарига қўйилмаяпти.

- Ҳеч кимни қўямаяпти бозорга. Бозор ҳудуди ўраб олинган. Ëпиб ташаганда бозорни. Молларим ўша ерда қолиб кетди деганларни ҳам бозор ичкарисига киргизмаяптди.

Суҳбатдошга кўра, қасддан ўт қўйилган ва компьютер кабелидан ўт чиқиб кетган деган иккита версия кўрилмоқда.

- Энди ҳар ким ҳар ҳил гапиряпти. Бировлар қасддан ўт қўйиб кетишган дейди, яна бировлар компютер қизиб ўт чиқиб кетган, дейишмоқда. Кимдир компютер портиллаб кетган дейди. Ҳар хил гапларда. Анави деҳқон бозори борку, кийим бозорининг ўшанга ëндош тарафлари ëнди. Кийим бозори буткул ëнди. Мана бу мева-чева сотадику. Ташҳўр тарафи. Ўша ердаги расталардан бошланди ëнғин.

Суҳбатдошга кўра, "Акфа" фирмаси ишлаб чиқарган пластик ромлардан қурилган дўконлар айниқса қаттиқ ëнган.

Айни пайтда улгуржи моллар сақланадиган контейнерлар зарар кўрмаган.

Қизилтепа туман Ички ишлар бўлими бозордаги ёнғин бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бораяпти.

Ўзбекистон ëнғинга қарши кураш Бош бошқармаси вакили Озодлик билан суҳбатда Қизилтепа бозоридаги ëнғин ходисасини тасдиқлади.

Қизилтепа кийим бозорида чиққан ëнғин бартараф қилинганини айтган мулозим тафсилотларни очиқламади.

Қизилтепа кийим бозори Бухоро, Навоий ва Туркманистоннинг Чоржўй туманлари аҳолиси савдо қиладиган улгуржи ва чакана бозор ҳисобланади.

Ўзбекистонда нашр қилинадиган Ëнғин ҳавфсизлиги журнали ходимига кўра Ўзбекистон бозорларида ëнғин ҳавфсизлигига риоя қилинмагани боис тез-тез ëнғин чиқиб туради.

2009 йилда Паркент бозорида чиққан ëнғин, қурилиш моллари билан савод қиладиган расталарнинг кулини кўкка совурган эди. Паркент бозоридаги ловуллаб ëнган лок –бўëқ растаси шаҳарни заҳарли дуд билан қоплагани пойтахт аҳолиси ўртасида ҳавотир уйғотган эди.
Шу йилнинг май ойида Тошкентнинг Сирғали туманида чиққан ëнғин беш кишининг ҳаëтига нуқта қўйди. Нобуд бўлганлардан 3 нафари болалар эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG