Линклар

logo-print
Бугун тунда Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилояти маркази Лашкаргоҳдаги назорат-ўтиш пунктига қилинган ҳужум оқибатида саккиз полициячи ҳалок бўлди, уч полициячи жароҳатланди, яна бири бедарак йўқолди.

Шунингдек, 27 сентябр куни Лашкаргоҳ шаҳрида ҳудкуш шахс автомобилни портлатиб юборгани оқибатида яна беш киши ҳалок бўлган.

Ҳозирча ҳужумлар учун маъсулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Икки ой аввал Британия ҳарбийлари Лашкаргоҳ шаҳридаги хавфсизлик учун маъсулиятни афғон ҳарбийларига топширганидан кейин ҳужумлар кўлами ошгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG