Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:41

Рауф Парфи туғилган кун



Бугун ҳамкасбим Улуғбек Рауф Парфининг туғилган куни эканлигини эслатиб қолди.

Рауф Парфининг туғилган куни. Во дариғ, дедим.

Агар у киши тирик бўлса, 68 ëшга кирар эди.

Охирги марта у билан бундан 10 йил олдин Тошкентнинг Чилонзорида учрашган эдик.

Рауф ака магнитофонда бир испан ашулачисининг гитара жўрлигида айтган қўшиғини тинглаб, бу қўшиқни айтаëтган менман дер эди.

Испан тилида янграëтган бу қўшиқ ичидаги асабий таранглик билан Рауф Парфи ичидаги руҳ муштарак эди.

Рауф Парфи билан илк учрашувимни ҳам яхши эслайман. 1980 йилнинг ëзида Тошкентда рассом Исфандиëр Ҳайдаровнинг уйида учрашган эдик.

Мен довуччадек ғўр рассом боланинг ишларига илк баҳони берган ҳам Рауф Парфи эди.

“Тунги Хоразм” деган кичкина этюдим Рауф ака кўнглига ўтирди. “Шу расмни мен сотиб олардиму, аммо пулим йўқ”, дер экан Рауф ака менга бир таклиф билан юзланди.

“Сиз менга бу сувратни берасиз, мен эса бунинг эвазига сизга кутубхонамдаги хоҳлаган китобни олиш ҳуқуқини берман”, деди Рауф ака фақат унга ҳос бўлган қувлик билан...

Бу икки сана орасида Рауф Парфи билан кўп туз-намак бўлдим.

Рауф аканинг бир одати бор эди. У киши қўлëзма китобларини елимлаб ҳудди босмаҳонадан чиққан китоб каби хозирлай оларди.

Муқаввосман дер эди ғурурланиб.

Сўнгги китобининг қўлëзмасида, бу китобни рассом Шухрат Бобожон безаган деб ëзиб қўйган эдилар.

Рауф Парфи шу тариқа ўзига яқин деб билганларнинг пилигини кўтариб қўярди.

Аммо тўғрисини айтсак, биз бундай шарафга лойиқ эмас эдик.

Рауф Парфи ҳақида доимо ўйлайдиган фикрим, шоир Ҳуршид Даврон 2005 йилда айтган гап билан бир ҳил:

"Рауф Парфи қабри устида туриб, виждонан иқрор бўлиш керакки кўпчилигимиз Рауф Парфига ўҳшаб кўзимизни шон – шараф кўр қилгувчи ëғдулардан асрай ололмадик. Рауф Парфига ўҳшаб яшашдан ҳам қўрқдик, ҳам истамадик."

Ҳуршид Даврон бу гапларни бундан 6 йил бурун унинг қабри устида йиғлаб айтган эди.

Кўплар айтишга истиҳола қилган тазарру оҳанги бор эди шоирнинг гапларида.

Рауф Парфи деган бир одам,
Кўзойнакли сочи оқ дарвеш
Оғир оғир босади қадам
Елкасида ухлаб қолган қиш.
(Ҳуршид Даврон)

Рауф ака билан охирги марта кўришганимда баҳор эди. Ўшанда у Муножот деган шеърни ўқиган эди.

Рауф Парфи: Муножот
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00


Ҳар бир ҳарфни, ҳар бир товушни аниқ талаффуз қилиб ўқиган эди бу шеърни.

Балки Махтумқули ўз эли учун ëмғир сўраб тангрига нола қилганида шундай ҳолатга киргандир.

Бугун 2011 йилнинг 28 сентябрида Тошкентдаги Yozuvchi.Uz нашридаги дўстларимиз бизга Рауф Парфининг Муножот шеърини ўқиëтган видеосини жўнатди.

Келинг Рауф Парфи Муножотига яна бир бор қулоқ тутайлик.
XS
SM
MD
LG