Линклар

logo-print
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар "АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга ёрдам дастурларини қайта тикламасин" деган талаб билан АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга мактуб йўллади.

Мактуб муаллифлари жаҳондаги энг репрессив мамлакатлардан бири бўлган Ўзбекистонга ёрдам дастурларига қўйилган чеклов олиб ташланиши юзасидан хавотир изҳор этишди.

21 сентябр куни АҚШ Сенати қўмитаси Ўзбекистонга ҳарбий ҳамда молиявий ёрдамлар учун 2004 йилда жорий этилган чекловларни олиб ташлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Бу эса халқаро ташкилотлар ғазабига сабаб бўлди.

Уларга кўра, Каримов ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасида бирон ижобий қадам қўймасидан туриб, бу каби ёрдамнинг маъқулланиши "диктаторни тақдирлаш"дан бошқа нарса эмас.

“Ўзбекистонда фуқаровий жамият фаоллари, мустақил журналистлар ва мухолифат аъзолари қатағон қилинаётган, сўз ва дин эркинлиги ўта абгор бўлган, болалар меҳнати кўламли тарзда суиистеъмол этилаётган бир пайтда расмий Тошкент билан олди-бердиларни тиклаш ноўрин”, деб билдирилади Ҳиллари Клинтонга йўлланган мактубда.
XS
SM
MD
LG