Линклар

НАТО расмийларининг баён қилишларича, Афғонистондаги халқаро ва маҳаллий кучлар мамлакат жанубида 350 миллион доллар турадиган гиёҳвандлик моддасини қўлга туширганлар.

Ҳелманд вилоятидаги дори заводида душанба куни рейд ўтказилганида у ерда 100 килограмм героин моддаси топилган.

НАТО расмийларига кўра, бу сўнгги ўн йил ичида Афғонистонда қўлга туширилган энг йирик ҳажмдаги гиёҳвандлик моддасидир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботига кўра, Афғонистонда етиштириладиган афюннинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари орқали Россия, Хитой ва Европа давлатларига олиб ўтилмоқда.

Афғонистондаги Толибон ҳаракати ҳам наркотиклар савдосидан йилига 160 миллион доллар даромад кўраяпти.
XS
SM
MD
LG