Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг баён қилишича, Вашингтон ҳозирда Покистонда жойлашган Ҳаққоний жанггари гуруҳини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Клинтон хонимга кўра, ҳозир АҚШ ҳукуматидаги расмийлари бу масала бўйича якуний муҳокамаларни ўтказмоқда.

Аввалроқ расмий Вашингтон Покистон ҳукуматини Ҳаққоний гуруҳи билан алоқаларни узишга чақирган эди.

АҚШ расмийларининг ишонишларича, Кобул марказидаги НАТО ва АҚШ элчихонаси биноларига қарши шу ой ўрталарида уюштирилган ҳужумларни Ҳаққоний гуруҳи уюштирган ва Покистон махсус хизматларининг ушбу гуруҳ билан алоқалари бор.

Ўз навбатида, расмий Исломобод бу гуруҳ билан алоқада эмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG