Линклар

АҚШда террор ҳуружини режалаганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди


АҚШнинг Массачусетс штатида мамлакат фуқароси бўлган 26 ёшли Ризвон Фирдавс исмли шахс Вашингтонда террор ҳуружини режалаганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Бостон шимолий шарқидаги Франминҳам шаҳарчасида қўлга олинган бу шахс учувчисиз бошқариладиган учқичлар ёрдамида Вашингтондаги АҚШ Конгресси ҳамда Пентагон биноларига қарата ҳужумларни режалаганликда гумонланмоқда.

Бостон университетининг физика факултетини тамомлаган Ризвон Фирдавс, шунингдек, Ироқдаги америкалик аскарларга қарши қўллаш мақсадида Ал Қоидага портлатгич материалларни етказишга уринганликда ҳам айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG