Линклар

logo-print
Бугун Полша пойтахтида Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлик саммити очилади.

Иттифоқнинг ўз сафига кирмаган собиқ Совет ўлкалари билан муносабатларини яхшилаш Варшавада очилажак саммит кун тартибидаги асосий масаладир.

2009 йилда қабул қилинган Шарқий ҳамкорлик ташаббуси номли режа доирасида ЕИ Озарбайжон, Арманистон, Украина ва Грузия каби қўшнилари билан минтақада барқарорликни таъминлаш, сиёсий, савдо ҳамда энергетика соҳасида муносабатларни кучайтиришни мақсад қилмоқда.

Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Полша ЕИ ва собиқ Совет ўлкалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббускорларидан саналади.
XS
SM
MD
LG