Линклар

Доғистонда автомобил портлаши оқибатида чоршанба куни камида саккиз одам, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар орасида милиция ходимлари ҳам борлиги айтилмоқда.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги биноси қаршисида рўй берган ушбу портлашдан ўнлаб одам жароҳатланди.

Бу Доғистонда сўнгги бир ҳафта ичида содир этилган учинчи портлашдир.

22 сентябр куни Махачкалада иккита портлаш содир этилган, ўшанда бир одам ҳалок бўлган, 60 нафардан зиёд киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG