Линклар

Мисрдаги сиёсий партиялар, жумладан, Мусулмон Биродарлиги партияси мамлакатда ноябр охирига белгиланган парламент сайловларини бойкот қилишлари ҳақда огоҳлантирди.

60 га яқин партия ва сиёсий ҳаракат иқтидордаги ҳарбий кенгаш мамлакатдаги сайлов қонунчилигини ўзгартирмас экан, 28 ноябрга белгиланган сайлов бойкот қилиниши ҳақда баёнот берди.

Улар парламентдаги депутатлик ўринлари фақат сиёсий партиялардан бўлган номзодларга тақсимланишини талаб этмоқда.

Мисрнинг жорий қонунчилигида эса депутатлик ўринларининг учдан бир қисми мустақил номзодлар учун ажратилиши кўзда тутилган.

Бу эса ҳокимиятдан ағдарилган Ҳусни Муборак ҳукуматидаги собиқ амалдорларнинг парламентдан ўрин олишлари учун йўл очади.

Сиёсий партиялар Миср Олий ҳарбий кенгашидан талабларини бажариш учун якшанбагача муҳлат берди.

Сешанба куни иқтидордаги Миср Олий ҳарбий кенгаши мамлакатда парламент сайлови 28 ноябрда ўтказилишини эълон қилган эди.

Мисрда феврал ойида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан парламент тарқатиб юборилганди.
XS
SM
MD
LG