Линклар

logo-print
Бугун Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида полициячи аёл ҳам бор.

Ҳирот расмийларига кўра, шаҳар аэропорти яқинида машинага ўрнатилган портловчи мослама узоқдан туриб ҳаракатга келтирилган.

Бу ҳужум Афғонистонда НАТОнинг беш аскари ўлдирилганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

БМТнинг сешанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Афғонистонда жорий йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан зўравонликлар 40 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG