Линклар

Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ машина ҳайдаган аёлни 10 марта дарралаш ҳақидаги суд ҳукмини бекор қилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Саудия шаҳзодаси Алвалид ат-Тавилнинг рафиқаси, малика Амира Интернет ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди. Бироқ бу ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Жидда шаҳри суди ҳафта бошида Шайма Жастайнани машина ҳайдагани учун ўн марта дарра уриш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Саудия аёллар машина ҳайдаши тақиқланган дунёдаги ягона давлат ҳисобланади. Қироллик ҳудудида нафақат маҳаллий аёллар, балки, хорижлик аёлларга ҳам машина ҳайдаш тақиқланади.

Жастайна ушбу тақиққа қарамай машина бошқаргани учун жорий йилнинг июл ойида ушланиб, маҳкамага тортилган эди.

Қирол Абдуллоҳ кейинги пайтда аёлларнинг ҳуқуқлари борасида бир қанча ислоҳатлар қилаётгани учун олқишланмоқда.

Аввалроқ қирол Абдуллоҳ 2015 йили аёлларнинг ҳам сайловларда овоз беришларига рухсат бериши ҳақида эълон қилганидан кейин чиқди.
XS
SM
MD
LG