Линклар


29 сентябр куни Қозоғистон парламенти сенати "Диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисидаги" қонун лойиҳасини мақуллади.

Ушбу қонунда давлат ишхоналарида намоз ўқишни тақиқлаш кўзда тутилади.

Қозоғистондаги Диний ишлар агентлиги раҳбари Кайрат Лам Шарифга кўра, янги қонунда диний бирлашмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳам кескинлаштирилган.

Ушбу қонун лойиҳаси маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ фаоллари томонидан кескин танқидларга учради.

Freedom House - Озодлик Уйи ташкилоти қонун қозоғистонликларнинг диний эркинликларини чеклашидан хавотир билдирди.

Ҳужжат президент Нурсултон Назарбоев имзолагач қонун кучига киради.
XS
SM
MD
LG