Линклар

Интерпол Саади Қадафийни ҳибсга олишга ордер берди


Муаммар Қаддафийнинг ўғли Саади.

Муаммар Қаддафийнинг ўғли Саади.

29 сентябр куни Интерпол ҳокимиятдан ағдарилган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Саади Қаддафийни қўлга олиш ҳақида ордер берди.

Айни кезда Саади Қаддафийнинг Нигерда яширингани айтилади. 38 ёшли Саади Муаммар Қаддафийнинг учинчи ўғли бўлиб, асосан, футбол билан шуғулланган. 2004 йилда спортни тарк этиб, Ливия армиясига келган ҳамда Ливия махсус кучларига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Халқаро полиция идорасига кўра, Ливия ўтиш даври миллий кенгашинининг Саади Қаддафийни қўлга олиш сўровидан сўнг шундай қарорга келинган.

Интерпол сентябр ойи бошида Муаммар Қаддафийнинг ўзи, унинг яна бир ўғли Сайфул Ислом ва разведка хизмати бошлиғи Абдулла Ас-Сенуссини ҳам ҳибсга олиш ҳақида ордер берган эди.

Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани ҳануз номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG