Линклар

Лондон Олимпия ўйинлари 3-саралаш босқичи доирасида футбол бўйича Ироқ - Ўзбекистон ўйини бетараф майдонда ўтказилади.

Халқаро футбол уюшмаси - FIFA хавфсизлик сабабидан Ироқ футбол жамоаси мезбон сифатида ўйнайдиган барча ўйинларни бетараф мамлакатда ўтказиши зарур, дея қарор қилди.

Ироқ терма жамоаси 1 октябрга қадар бетараф мамлакат номини айтиши зарур.

21 сентябр куни Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
XS
SM
MD
LG