Линклар

logo-print
Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний АҚШни Исломобод номига айбловлар ёғдиришни бас қилишга чақирди.

Исломободда мамлакатнинг бир гуруҳ сиёсий етакчилари билан учрашган Ғилоний “айблов ўйини тўхтатилиши ва Покистон миллий манфаатлари ҳурмат қилиниши керак“, деб таъкидлади.

Покистон жосуслик ҳизмати раҳбари Аҳмад Шужа Пошша эса Покистон ичкарисидаги жанггариларга қарши АҚШ ҳарбий амаллари қабул қилиб бўлмас хол экани ва Покистон армияси бунга муносиб жавоб қилишга ҳам қодирлигини қайд этди.

АҚШ расмийларининг ишонишларича, Қобул марказидаги НАТО ва АҚШ элчихонаси биноларига қарши шу ой ўрталарида уюштирилган ҳужумларни Ҳаққоний гуруҳи уюштирган ва Покистон махсус ҳизматларининг ушбу гуруҳ билан алоқалари бор.

Ўз навбатида расмий Исломобод бу гуруҳ билан алоқада эмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG