Линклар

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурияда АҚШ элчисига қилинган ҳужумни қоралади.

Элчи Роберт Форд пайшанба куни Дамашқда мухолифат вакиллари билан учрашувга келаётган маҳал Сурия президенти Башар Ассад тарафдорлари унга қарата памодорларни ирғита бошлаган.

Элчи ҳужумдан зўрға қочиб, учрашув бўладиган бино ичига қамалиб олган.

Роберт Форд Ассаднинг юздан ортиқ тарафдори қуршаб олган бино ичида уч соат қолиб кетган.

Клинтон бу ҳодисани дипломатни қўрқитиш уриниши ва Сурия режими тоқатсизлиги намунаси деб атади.

Аввалроқ, Сурия матбоути АҚШнинг Дамашқдаги элчиси Роберт Фордни мамлакатдаги намойишларга алоқадорликда айбловчи мақолани босган эди.
XS
SM
MD
LG