Линклар

АҚШга сафар қилаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев пайшанба куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳузурида бўлди.

Мулоқот чоғида Клинтон хоним Афғонистонга таъминот юкларининг олиб ўтилишида Ўзбекистоннинг муҳим аҳамиятини тилга олган ва АҚШ Марказий Осиёнинг бу мамлакати билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришни истаётганини қайд этган.

Бундан олдин АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан телефонда суҳбатлашган эди.

Чоршанба куни 60га яқин фаол Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес форуми ўтаётган бино олдида намойиш ўтказди.

Форум Америка-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилиб, унда Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев ҳам иштирок этган.

Покистондаги беқарорликлар сабаб Вашингтон шу кунларда Афғонистонга Ўзбекистондан ўтувчи Шимолий таъминот йўлига қизиқиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG