Линклар

logo-print

Медведев: президент сайлови тақдири олдиндан ҳал қилинмаган


Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев президентликка даъвогарлик ҳуқуқини Владимир Путинга бергани Россияда ўтказиладиган сайловларининг тақдири олдиндан ҳал этилди, дегани эмас, дея таъкидлади.

Медведев президентликка ўз номзодини қўймаслик ҳақидаги қарорини халқ Путинни кўпроқ яхши кўргани билан изоҳлади.

- Сайлов халқ томонидан амалга оширилади. Бу шунчаки қуруқ гап эмас. Амалда шундай. Ҳар қандай сиёсий арбоб ва унинг сиёсий кучлари сайловда ютқазиб қўйиши мумкин. Бу мамлакатимиз ва бошқа давлатлар тарихида кўп марта учраган. Ҳеч ким ҳеч нарсадан ихота қилинмаган. Сайлов натижасини қандай қилиб олдиндан белгилаш мумкин? Ким учун овоз беришни халқ ҳал қилсин,- деди Д. Медведев.

Пайшанба куни Россиянинг учта етакчи телеканалига берган интервюсида Медведев “қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватлаш” одамлар иҳтиёрида эканини урғулади.

24 сентябр куни ҳукмрон Единая Россия партияси қурултойида сўзлаган Дмитрий Медведев март ойида ўтказиладиган президент сайловида иштирок этмаслигини эълон қилиб, сайловга Бош вазир Владимир Путинни номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG