Линклар

Петербургда ўз юртдошини зўрлаган ўзбекистонлик ҳибсга олинди


Ўзбекистонлик мардикорларнинг ўз ҳамюртларига нисбатан ноқонуний ҳаракатлари кўп учраб туради.

Ўзбекистонлик мардикорларнинг ўз ҳамюртларига нисбатан ноқонуний ҳаракатлари кўп учраб туради.

Исми ошкор этилмаётган ўзбекистонлик аёл унга дўқ-пўписа қилаётган ҳамюрти устидан шикоят қилиб, полицияга мурожаат қилган, бироқ у ерда ариза ёзишдан бош тортган. У билан 3 соат давомида суҳбатлашган полициячилар бу аёл ўз юртдоши томонидан зўрлангани маълум бўлган.


Санкт Петербургда ўз юртдошини зўрланганликда айбланаётган 22 ёшли Жонибек Авазов ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Озодликка маълумот берган Санкт Петербург Тергов қўмитасининг ОАВ билан алоқалар бўйича масъули, адлия катта маслаҳатчиси Сергей Капитоновга кўра, бу йигит 45 ёшли аёлни нафақат зўрлаганликда, балки унинг қимматбаҳо буюмларини тортиб олганликда ва кейинчалик тамагирликда айбланмоқда.

- Мен бунақасини учратмаганман. Бу йигитга зўрлагани учун 10 йил, талон-тарож учун яна 7 йил берилиши мумкин. Буни албатта суд ҳал этади, деди Сергей Капитонов.

Унинг айтишича, Санкт Петербург шаҳрининг Приморск тумани 44-полиция бўлимига ўзига номаълум шахс дўқ-пўписа қилаётгани юзасида шикоят қилиб, ўзбекистонлик аёл мурожаат қилган.

Бу аёл кимдир телефон орқали ундан ҳужжатларни қайтариб бериш учун 20 минг рубл пул сўраётганини айтган. У полициячилардан норасмий тарзда бу шахсдан қутулишга ёрдам беришни сўраб ҳатто оз миқдорда пул ҳам таклиф этган.

Полиция ходимлари ўзбекистонлик аёл билан суҳбатдан кейин телефон қилаётган шахс унга пистолет билан дўқ қилиб зўрлагани ва тилла буюмлари ҳамда қўл телефонини олиб қўйганини аниқланган.

Ўз яқинларига бу ҳодиса ҳақида гапиришдан уялган аёл уни зўрлаган йигит ўзбек эканлигини айтган.

Ниҳоят, полиция ходимлари уни ариза ёзишга кўндирган ва 25 сентябр куни тамагир билан учрашувга ўзлари чиққан. “Пионерская” метро бекати ёнидаги бозорчада учрашув белгилаган бу шахс полициячиларни кўриши биланоқ қочишга тушган.

- У ўз юртида енгил атлетика билан шуғулланган экан, қўлимиздан чиқиб қочишга улгурди, лекин узоққа кета олмади: кўчада ўтиб кетаётган одамлар ёрдамида қўлга олинди, дейди тергов бошқармаси ходими Сергей Капитонов.

Петербург полициячилари махсус амалиёти давомида қўлга олинган айбланувчи 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жонибек Авазов эканлиги аниқланди.

26 сентябр куни Санкт Петербург Тергов қўмитаси бош бошқармаси терговчиси Иванов Россия Жиноят Кодексининг 131 (зўрлаш) ва 161 (талон-тарож) моддалари юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Ҳибсга олинган Авазов дастлабки сўроқ давомида ўз айбига иқрор бўлиб, ўзбек аёлидан тортиб олган буюмларнинг бир қисмини қайтариб берган.

27 сентябр куни шаҳар суди Жонибек Авазовни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди.

Тергов давом этмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG