Линклар

Ислом Каримов Германия раҳбарини табриклади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов/

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов/

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Германия бирлашган куни муносабати билан ГФР Федерал президенти Кристиан Вулфни табриклади.

ЎзА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Каримов ўз табригида Ўзбекистонда Германияга Европа ва бутун дунёдаги ишончли ва устувор шерик сифатида қаралишини, Ўзбекистон-Германия сиёсий мулоқотларини давом эттириш ҳамда савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилишини қайд этган.

Табрикда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги дўстона муносабатлар бундан буён ҳам икки халқ фаровонлиги ва манфаатлари йўлида изчил ва барқарор ривожланиб боришига ишонч билдирилган.

Берлин девори 1989 йил 3 октябрда қулаганидан бери шу сана икки немис давлатининг бирлашган куни сифатида нишонлаб келинади.
XS
SM
MD
LG