Линклар

Вьетнам Бош вазири Ўзбекистонга келади


Вьетнам Бош вазири Нгуен Тан Дунг.

Вьетнам Бош вазири Нгуен Тан Дунг.

Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Нгуен Тан Дунг 27 – 6 октябр кунлари Нидерландия, Украина ва Ўзбекистонга режаланган сафари доирасида Тошкентга келади.

Вьетнам Бош вазирининг ташрифи ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга ошмоқда.

Сайгон интернет нашри хабарига кўра, Нгуен Тан Дунгнинг ташрифидан мақсад Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Мирзиёев билан музокара чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, айниқса, нефт-газ, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Вьетнам 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. 1992 йил январида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган.

1996 йилда Вьетнам-Ўзбекистон ўртасида Иқтисодий, савдо, илмий ва техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукумат қўмитаси тузилган.

2010 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 18,6 миллион, 2011 йил биринчи ярмида 15,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG