Линклар

logo-print

АҚШда туғилиб ўсган радикал имом Яманда йўқ қилинди


Ал-Қоиданинг етакчи тарғиботчиларидан бири Анвар ал-Авлакий, 2010 йил.

Ал-Қоиданинг етакчи тарғиботчиларидан бири Анвар ал-Авлакий, 2010 йил.

АҚШ ўз ички хавфсизлигига энг катта таҳдид деб ҳисоблайдиган Анвар ал-Авлакий Яманда ўлдирилди.

Яман Мудофаа вазирлиги Араб ярим оролида инглиз тилида тарғиботлар олиб борадиган Ал-Қоида вакили, АҚШда туғилган радикал имом ал-Авлакий бир неча сафдоши билан бирга 30 сентябр куни йўқ қилинганини билдирди.

Исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийси бу маълумотни тасдиқлади. Ал-Авлакий Яман ҳарбийлари ўтказган рейд натижасидами ё АҚШнинг пилотсиз учқичи амалга оширган ҳаво ҳужумидами номаълум қолмоқда.

У жорий йил май ойида АҚШ учқичи уюштирган ҳужум пайтида омон қолган эди.

Ал-Авлакий 2004 йилда Яманга кўчиб келгунига қадар АҚШдаги масжидларда имомлик қилган.
XS
SM
MD
LG