Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:52

Қурултой - Пенсионерлар йўқлови


Нафақахўрлар ҳох қариялар бўлсин, ҳох ногиронлар ҳар олти ойда пенсия учун ҳақларини исботлашлари керак.
Нафақахўрлар ҳох қариялар бўлсин, ҳох ногиронлар ҳар олти ойда пенсия учун ҳақларини исботлашлари керак.

Ўзбекистонда ўлиб кетган пенсионерлар пулини, почтачилар олмоқда. Кўзи ожиз, оëғи чўлоқ ногиронлар ногиронлик нафақасидан маҳрум қилинмоқда.


Бу гаплар Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари тилидан янгради.

Ўзбекистонлик нафақахўрлар ҳар олти ойда пенсия жамғармасининг маҳаллий идораларида пенсия олиш ҳуқуқларини тасдиқлашлари лозим бўлади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини белгилаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий актлар тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори нафақа пулларини банклар орқали оладиган пенсионерларга тааллуқли экани айтилмоқда.

Ўз ҳаққини вақтида тасдиқлатмаган нафақахўрларга пенсия тўлови вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Айни пайтда, пенсионерлар ўз ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолардан шикоят қилмоқда.

Қурултой эшиттиришида иштирок этган Тошкент, Хоразм ва Самарқанд истиқомат қилувчи нафақаҳўрлар Ўзбекистондаги мавжуд пенсия тизимидаги муаммолардан гапиришди.

Қурултойни тўлиқ тарзда қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG