Линклар

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши қўмондонлари собиқ Ливия ҳукумати матбуот котиби Муса Иброҳим қўлга олинганини маълум қилди.

Иброҳим ҳокимиятдан ағдарилган Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳри яқинида ушланган.

Исёнчи кучлар қўмондонларига кўра, Муса Иброҳим қўлга олинган пайтда аёл кийимида бўлган.

Пойтахт Триполи август ойида исёнчи кучлар томонидан ишғол қилингунига қадар Муса Иброҳим Ливия ҳукуматининг матбуот котиби лавозимида ишлаган.

Айни пайтда, қуршовга олинган Сирте шаҳри аэропорти исёнчи кучлар қўлига ўтгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG