Линклар

АҚШ раҳбари Ал-Қоида ташвиқотчиси йўқ қилинганини олқишлади


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Америка ўз ички хавфсизлигига катта таҳдидлардан бири деб ҳисоблайдиган Анвар ал-Авлакий Яманда йўқ қилингани олқишлади.

Барак Обама буни Ал-Қоида ва унинг иттифоқчиларини мағлубиятга учратиш йўлидаги уринишда тарихий воқеа дея бахолади.

АҚШнинг икки расмийси Яманда амалга оширилган ҳужум оқибатида Анвар ал-Авлакий билан Ал-Қоиданинг бомба ясайдиган саудиялик аъзоси йўқ қилинганини билдирди.

Разведка маълумотларига асосланиб расмийларнинг маълум қилишича, одамсиз бошқариладиган АҚШ учқичи 30 сентябр куни уюштирган ҳужум пайтида Иброҳим ал-Асирий ҳам ўлган.

Насронийларнинг 2009 йилги Рождество байрамида амалга ошмай қолган ҳужум ҳамда ўтган йил юк ташувчи самолётда портламай қолган бомбани Ал-Асирий тайёрлагани тахмин қилинган.
XS
SM
MD
LG