Линклар

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Осиё ва Форс Кўрфази давлатларига икки ҳафталик сафарини бошлади.

Марк Гроссман сафари давомида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ва Покистон расмийлари билан учрашади.

АҚШ Давлат департаменти Гроссман асосан Афғонистон келажаги бўйича ўтказиладиган иккита анжуман билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишини билдирди.

Қатар пойтахти Дохада Гроссман Кўрфаз давлатларидаги АҚШ элчилари билан учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG