Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўқитувчи ва мураббийларни уларнинг профессионал байрами билан табриклади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари ўз табригида 2012 йил Ўзбекистон таълим соҳасига 827 миллиард сўм, яъни, 475 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пул сарфланишини билдирган.

Бу маблағ академик лицейлар, профессионал коллежлар, умумтаълим мактаблари ҳамда шу каби муассасаларни қуриш ва таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий техникавий базасини замонавийлаштириш дастурларини амалга оширишга сарфланиши мўлжалланган.

Ўзбекистонда 1 октябр - 1996 йилдан бери ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида нишонлаб келинади.

Байрам бўлишига қарамай, аксар вилоятларда ўқувчилар билан бирга ўқитувчилар пахта теримига чиққан.
XS
SM
MD
LG