Линклар

logo-print

Тошкентда итлар учун саройлар қурилмоқда


Тошкентда ит учун қурилган бундай саройларнинг нархи 2000 долларни ташкил қилади.

Тошкентда ит учун қурилган бундай саройларнинг нархи 2000 долларни ташкил қилади.

Дайди итлардан тозаланган Тошкентда зодагон итлар учун шароитлар яратиш бизнеси ривожланмоқда.

Озодликнинг 20 ёшли тингловчиси Абдулланинг уйида Рембо лақабли ити бор. Рембонинг ётиб туриши учун ҳовлида унинг эгаси жой ҳам қилиб берган.

- Майдагина жой қилиб берганман. Қўлимдан келади, шунинг учун уйча қилиб берганман. Кучук кўп. Бир хил уйларда учта-тўртта ит бор. Бир хилларининг эгаси уйча қилиб беради, бир хиллари қилиб бермаса, итнинг ўзи жой топади, - дейди Абдулла.

Тошкентлик қурувчи Сергей аҳоли учун уй қуриш билан эмас, ит будкаларини ясаш билан кун кечиради. Унинг бу ҳунари бугун ҳам оиласини тебратмоқда, ҳам итбоқарлар орасида номини танитмоқда.

- Айнан Тошкентда қурган энг қимматбаҳо уйимизнинг нархи 600 АҚШ долларига баҳоланган эди. Энди ўзингиз тушунасиз, кимда пул бўлса, ўша одамгина шундай буюртма беради, - дейди мижозлари ҳақида гапиришни истамаган қурувчи Сергей.

Сергейнинг айтишича, битта ит будкасини ясаш учун 10-15 кун вақт кетади, ит уйчаси пишиқ қурилиш материалларидан тайёрланади.

- Бу намга чидай оладиган гипсокартон, яъни ёмғир остида турса ҳам ҳеч нарса бўлмайди,- дея таърифлайди қурувчи.

Бугунги кунда нафақат зодагон итларга, балки лайча итлар учун ҳам буюртма олиб турувчи тошкентлик суҳбатдош унинг меҳнати у қадар қиммат эмаслигини қўшимча қилади:

- Энди қаранг-да, будкаларнинг нархи 100 доллардан бошланади. Бу энг оддий ит учун уйнинг нархи. Мен ҳозир будкалар қилаяпман. Бирининг нархи 750 минг сўм, иккинчиси 400 минг сўмга тушаяпти. Улар жуда мустаҳкам ва қишда иссиқни сақлай олади. 20 йилга аниқ етади, -деди Сергей.

Ўзбекистондаги “Zor.uz” сайтидаги эълонларни ўқисангиз, итлар учун уйларнинг нархи ҳам осмонда эканига гувоҳ бўласиз. Таклиф қилинаётган ит қасрлари орасида 2 минг АҚШ долларига сотилаётган буюртма уйлар ҳам бор. Улар орасида Сергей таклиф қилган супербудка ҳам бор.

- Бу ҳақиқаттан супербуюртма, нархи минг доллар туради,- дейди ғурурланиб ит уйи бўйича мутахассис.

Хонаки итлардан ташқари, Тошкентда бошқа шаҳарларда бўлгани каби дайди итлар кўп эди. Шу йилнинг ёз ойларида Тошкент дайди итлардан тозаланишни бошлаб, мингга яқин итлар отиб ўлдирилди. Жониворлар ҳимоясига эса Ўзбекистондаги ҳеч бир жониворларни асраш ташкилотлари чиқмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG