Линклар

2011 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда 600 гарамм оғирликдаги бир буханка нон нархи 25 фоизга ошди.

Шу кунгача 400 сўмга сотилган бир буханка нон энди 500 сўмга бўлган нархда сотилмоқда.

Ўзбекистонда ноннинг бошқа турлари давлат томонидан назорат қилинмайди.

Ўзбекистонда охирги марта ноннинг нархи ўтган йил 2 октябр куни 350 сўмдан 400 сўмга, яъни, 14 фоизга оширилган эди.

1 октябридан бошлаб тошкентликлар иссиқ ва совуқ сув учун ҳам кўпроқ пул тўлай бошлайдилар.

Марказий иситиш тизимидан фойдаланган шахслар турар-жойнинг бир квадрат метри учун 463,93 сўм тўлайдилар.

Охирги марта (жорий йилнинг 1 апрелида) нарх ошганида бу тўлов тури 436,27 сўм қилиб белгиланган эди.

1 октябрдан бошлаб Тошкентда ҳисоблагичи йўқ хонадон эгаларининг ҳар биридан иссиқ сув учун ойига аввалгидек 5.460 сўм эмас, 5805,82 сўмдан ҳақ олинади.

Ҳисоблагичи бор тошкентликлар эса иссиқ сувнинг ҳар куб метрига 1486,67 сўмдан тўлайдилар.
XS
SM
MD
LG