Линклар

Покистонда вилоят ҳокимини ўлдирган шахс олий жазога ҳукм қилинди


Пунжоб вилояти ҳокимини ўлдирган М.М.Ҳ.Қадрий, Исломобод, 2011 йил 5 январ.

Пунжоб вилояти ҳокимини ўлдирган М.М.Ҳ.Қадрий, Исломобод, 2011 йил 5 январ.

Покистонда суд ҳаками Парвез Али Шох Пунжоб вилояти ҳокими Салмон Тасирни ўлдирганлик ва терроризмда айбланган полиция ходими Малик Мумтоз Ҳусайн Қадрийни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Салмон Тасир 2011 йил 4 январ куни пойтахт Исломободда ўзининг шахсий қўриқчиси Қадрий томонидан отиб ўлдирилган эди.

Қадрийнинг иши бўйича ҳукм Равалпинди шаҳридаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган ёпиқ судда ўқиб эшиттирилди.

Қадрий суд ҳукми юзасидан етти кун ичида юқори инстанция судига шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Малик Мумтоз Ҳусайн Қадрий пайғамбар Муҳаммад с.а.в.ни ҳақорат қилганлик учун ўлим жазоси белгиланган шаккоклик ҳақидаги қонунни Салмон Тасир танқид қилгани учун уни ўлдирганини айтган.
XS
SM
MD
LG