Линклар

logo-print

Ҳамид Карзай: толиблар билан музокаралар бефойда


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай толиблар билан музокаралар олиб бориш йўлидаги уринишлар натижа бермагани ва бунинг ўрнига эътибор Покистон билан музокараларга қаратилиши кераклигини таъкидлади.

Президент идорасида ёзиб олинган видеолавҳа орқали қилган мурожаатида Ҳамид Карзай толиблар билан музокара олиб бориш учун масъул бўлган собиқ Афғонистон Президенти Бурҳониддин Раббоний суиқад оқибатида ҳалок бўлганидан сўнг ўз қарашини ўзгартирганини билдирди.

Айни пайтда, Афғонистон разведка хизмати Раббонийга қарши уюштирилган суиқасдга Толибон ҳаракатининг Покистондаги раҳбарлари “бевосита алоқадор” эканини маълум қилди.

Толиблар етакчилигидаги жанггарилар билан тинчлик музокаралари олиб боришга масъул бўлган Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раиси Бурҳониддин Раббоний 20 сентябр куни Кобулдаги уйида ўзини толибларнинг вакили деб таништирган худкуш шахс салласи остига беркитилган мосламани портлатгани оқибатида ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG