Линклар

Полиция маълумотига кўра, намойишчилар Бруклин кўприги томон рухсат берилмаган юриш бошлагани ва автомобил қатновини бир неча соатга тўхтатиб қўйгани сабабли ҳибсга олинган.

Ушланганлар жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда. “Уолл Стрийтни эгаллаб ол” ҳаракати ўтказаётган тадбир доирасида Ню Йоркда норозилик намойиши бошланганига икки ҳафта бўлди.

Тадбир иштирокчилари ишсизлар сони юқори экани, федерал ҳукумат АҚШ банкларига молиявий ёрдам кўрсатаётгани ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан норозилик билдирмоқда.

Шу каби норозилик намойишлари Бостон, Чикаго ва Сан Франциско шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG