Линклар

Афғонистонда тўққиз аскар нобуд бўлди


Афғонистон расмийси мамлакатнинг жануби-шарқий минтақасида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида армиянинг камида тўққиз аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Пактия вилоят маъмурияти матбуот вакили Руҳуллоҳ Самун ҳужум 1 октябр куни тушдан кейин амалга оширилганини маълум қилди.

Унга кўра, портлаш оқибатида яна тўрт ҳарбий яраланган.

Афғонистон расмийлари ҳужум ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.
XS
SM
MD
LG