Линклар

Халқаро Қизил Хоч: Сиртеда вазият аянчли


Сирте шаҳридан ғарбда жойлашган исёнчи кучлар, 2011 йил сентябр.

Сирте шаҳридан ғарбда жойлашган исёнчи кучлар, 2011 йил сентябр.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Ливиянинг Сирте шаҳрида вазият аянчли эканини маълум қилди.

Сирте аҳолиси ҳокимиятдан ағдарилган Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва шаҳарни ўз назоратига олишга уринаётган исёнчи кучлар ўртасида давом этаётган шиддатли отишмалар ўртасида қолган.

Қизил Хоч ташкилоти матбуот вакили шаҳар касалхонасида дори-дармонлар тугаб бораётгани ҳамда отишмалар ва НАТО учқичлари амалга ошираётган бомбардимон сабабли ярадорлар касалхонага етиб бора олмаётганини билдирди.

Қизил Хоч вакилларидан иборат гуруҳ 1 октябр куни Сиртега зарурий таъминот юкларини олиб борганидан сўнг Ливия ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучлар шаҳарга кенг кўламли ҳужум бошлади.

Хабарларга кўра, отишмалардан қочиб қутулиш мақсадида одамлар бир бак бензин учун 800 доллар тўламоқда.
XS
SM
MD
LG